Каримов жиноий гуруҳининг чигал - TopicsExpress



          

Каримов жиноий гуруҳининг чигал тугунлари. Ўз фуқароларига на электр, на газ, қўшни давлатларга эса газ ҳам , электр ҳам сотилади. Ўзбекистон ҳукумати энди Покистонга электрни экспорт қилмоқчи. catoday.org/centrasia/uzru/9779-uzbekistan-predlozhil-eksportirovat-elektrichestvo-v-pakistan.html Бунинг ўрнига бу калтафаҳм вазирлар ҳаддан ташқари босим остида сурункали равишда ишдан чиқадиган электр трансформаторларини муаммоларини ҳал қилиш ҳақида ўйлашлари керак эди. Бу муаммо, яьни трансформаторларнинг кетма кет ишдан чиқиш ҳолатлари ҳар қишда, барча шаҳар ва қишлоқларда такрорланади. Газни чет элларга сотилиши оқибатида фуқаролар аёзли қиш кунлари турли туман электр иситгичларни ишлатишга мажбур бўлишади. Натижада трансформаторлар тўсатдан бўладиган улкан босимлар остида бирин кетин ишда чиқа бошлайди. Натижада фуқаролар нафақат газсиз балки электрсиз ҳам қолишга ва уйларини эски замонлардагидек таппи, ўтин билан иситишга мажбур бўлишади. Маҳаллий амалдорлар ва техник хизматчилар бу муаммоларни жуда яхши билишади. Аммо улар бу муаммолар ҳақида атрофлича техник экспертиза, яьни текширув ўтказиш кераклиги, трансформаторларни алмаштириш, уларни тўсатдан бўладиган улкан босимлардан сақлагувчи ҳимоя ускуналари ўрнатиш ҳақида лом мим демайдмлар. Десалар Мирзиёевга ўхшаган калтафаҳм муштумзўрларни калтаклари остида қолиб кетишдан қўрқадилар. Бу муаммолар ҳақида илгари ҳам бир неча мақолалар ёзилган, уларнинг айримлари мана бу ерда: ihrsu.org/Samarqand_muammosi.htm https://facebook/photo.php?fbid=10151158003034503&set=pb.570109502.-2207520000.1375761396.&type=3&theater https://facebook/photo.php?fbid=10151158028774503&set=pb.570109502.-2207520000.1375761396.&type=3&theater Қишлоқларни қўяверинг, ҳаттоки пойтахт Тошкентдаги кўп қаватли хонадонларда ҳам печка қуриб ўтин ёқишга мажбур бўлган оилалар ҳақида хабарлар келган эди. Нафақат қишда балки ёз ойларида ҳам газ ва электрни тез тез ўчириб қўйиш ҳоллари мамлакатнинг ҳамма шаҳар, туман ва қишлоқларида кузатиш мумкин. Кўп йиллардан бери давом этиб келаётган бундай бетартибликларга калтафаҳм диктатор ва унинг ўзига ўхшаган калтафаҳм вазирлари айбдордирлар. Ўзларини қўлларидан бундай муаммоларни ечиш келмайди аммо ўз жойларини бошқаларга бўшатиб беришни ҳам хоҳлашмайди. Дарди бедаволар тўдаси хулласи калом. Бу муаммолар аслида Каримов жиноий гуруҳининг энг чигал тугунидир. Айнан ана шу чигал тугунлар бир куни келиб уларнинг ахмоқ каллаларига тўқмоқ бўлиб тушсалар ажаб эмас. ( Бу муаммолар ҳақида илгари ҳам бир неча мақолалар ёзилган, уларнинг айримлари мана бу ерда: ihrsu.org/Samarqand_muammosi.htm https://facebook/photo.php?fbid=10151158003034503&set=pb.570109502.-2207520000.1375761396.&type=3&theater https://facebook/photo.php?fbid=10151158028774503&set=pb.570109502.-2207520000.1375761396.&type=3&theater )
Posted on: Tue, 06 Aug 2013 04:06:49 +0000

Trending Topics



Recently Viewed Topics




© 2015