Муборак Рамазон ойи келишидан олдин - TopicsExpress



          

Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш учун шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ибодат қилишга ва унинг кундузида рўза тутишга тарғиб қилар эдилар. Бу борада фақат тил ила тарғиб қилиш билан кифояланмас эдилар, балки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам амалий тарзда ўзлари ҳаммадан олдин бу майдонда намоён бўлар эдилар. Чунончи, бу ой келиши билан у зотнинг ибодатларида одатдан ташқари ўзгариш кўзга ташланар эди. Буни Оиша онамизнинг ривоятларидан билиб олсак ҳам бўлади: ما رايته فى شهراكثر صياما منه فى شعبان У зот айтдилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа ойларда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмадим» («Саҳиҳи Муслим»). Рисолани тўлиқ ўқиш: islom.uz/content/view/3307/100/
Posted on: Fri, 21 Jun 2013 13:18:49 +0000

Trending Topics



Recently Viewed Topics




© 2015