Отасини қизи. Диктатор Каримовнинг - TopicsExpress



          

Отасини қизи. Диктатор Каримовнинг эркатой қизи Гулнора Каримованинг жиноятларига қарши Европанинг тўрт давлатида текшириш ишлари олиб борилмоқда. Мен бу маьнавий ва фьелан бузуқ аёл ҳақида бирор нарса бўлсин ёзгим келмайди. Аммо у қилган ўғирликлар ва жиноятлар сабабли минглаб Ўзбекистон фуқаролари азият чекаётганлари боис бу нарсалар ҳақида ёзиш лозим деб ўйлайман. Диктатор қизларининг очкўзликлари ва шумликлари ҳақида кўп мақолалар ёзилган. Шахсан Гулнора Каримованинг давлат органларини ишга солиб олиб борадиган рекетлари туфайли минглаб тадбиркорларнинг айримлари кўп қийинчиликлар билан эндигина йўлга қўйган ўз фирмаларини ўз қўллари билан, арзимаган нархларда Гулноранинг одамларига топширишга мажбур бўлганлар, бошқалари эса доимий равишда Гулноранинг югурдакларига ҳақ тўлашга мажбур бўлганлар, учинчилари эса бундай қулликдан кўра ўз фаолиятларини тугатишни афзал кўрганлар. Ушбу кунларда чет элларда текшириш остида бўлган Гулноранинг жиноятлари улкан айсберг, муз тоғининг устки қисми холос. Бу жиноятларда бир неча юз миллион евро ва доллар ҳажмидаги порахўрликлар фош қилинмоқда. Бу пораларни Гулнора чет эллик фирмаларнинг Ўзбекистонда фаолият олиб боришига кўк чироқ ёқиб бериш учун олганлиги ошкор бўлди. Айни пайтда мамлакатда давлат рекети йўли билан топилган миллионларни ҳамда пора сифатида олган миллионларини Гулнора чет элларда "ювиб, тозалаб олиш" операциялари че эл полицияси назари остига тушган. Бу пулларга Гулнора Европанинг турли туман гўзал жойлари ва шаҳарларида бир неча кошоналар ва мехмонхоналар сотиб олгани маьлум бўлди. catoday.org/centrasia/uzru/9751-uzbekistan-rassledovaniya-svyazannyh-s-gulnaroy-karimovoy-del-vedutsya-uzhe-v-chetyreh-evropeyskih-stranah.html
Posted on: Tue, 06 Aug 2013 04:33:16 +0000

Trending Topics



Recently Viewed Topics




© 2015